Азиз Ғаниев 21 август куни даволаниш учун Японияга жўнаб кетади
"Насаф" клубининг етакчиларидан бири Азиз Ғаниевнинг даволаниш учун Японияга қачон жўнаб кетиши маълум бўлди.
"Насаф" матбуот хизматининг маълум қилишича футболчи 21 август куни Японияга учиб кетади. 20 ёшли футболчи Pepsi Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ўтказилган баҳснинг 57-дақиқасида жароҳат сабаб майдонни тарк этганди.
Маълумот ўрнида Ғаниев айнан мана шу жароаҳати сабаб терма жамоамизнинг Осиё ўйинларида иштирок этувчи якуний таркибидан тушиб қолганди.
Фикрлар