БАА термаси устози: Қитъа чемпиони майда деталлар натижасида ғолиб чиқади
Очилиш ўйинида мезбон мамлакат - БАА ва Баҳрайн терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бугун мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистларнинг саволларига БАА термаси бош мураббийи Альберто Заккерони жавоб қайтарди.
"Биз ушбу мусобақани узоқ кутдик ва яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Яхши тайёргарлик кўрдик. Чет елда ҳам, бу ерда ҳам йиғинлар ташкил этдик.
Тўғри, жароҳатлар ҳам бўлди, аммо умид қиламанки, бу нарса бизга тўсқинлик қилмайди. Баҳрайнга қарши учрашув орқали яхши старт олишни мақсад қилганмиз.
2002 йилги ЖЧ ва 2011 йилги Осиё кубогидан буён Осиё жамоаларида жисмоний ва тактик томондан катта ўсишлар бўлди. Натижада биз ҳозирда 24 та рақобатбардош жамоаларни бу ерда кўриб турибмиз.
Ўйлашимча, Осиё кубогида ғолиб чиқадиган жамоа майда деталлар туфайли ушбу муваффақиятга эришади", - деди италиялик мутахассис.
Фикрлар