Бадминтон бўйича мусобақа (фото)
Тошкент халқаро вестминстер университети спорт мажмуида "Соғлом авлод учун" халқаро ҳайрия фонди кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Беллашувлар 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилди.
Бадминтон бўйича ўтказилган беллашувларда Иван Кузаев ва Севинч Содиқова жуфтлиги ғолиб бўлди. Кейинги ўринлар Вадим Арзуманов-Барно Қосимжонова, Темур Тўрахонов-Ширин Шавкатоваларга насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчи томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фикрлар