Баҳром Ҳайдаров: Етакчиларнинг йўқлиги билинди
"Бу мавсумда қўқонликларга қарши тўртинчи бор тўқнаш келдик. Дерби доимо шиддатли тарзда ўтган. Бугун баъзи бир сабабларга кўра, асосий таркибнинг бир қатор ўйинчилари иштирок эта олишмади. Аброр Исмоилов ва Шерзод Ҳакимовларнинг йўқлиги билинди.
“Қўқон-1912” асосан стандартларга эътибор беришни шогирдларимга айтгандим. Лекин барибир мен хавфсираган нарса бўлди. Шуни айтишим керакки, бугун ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйнади. “Қўқон-1912”га кейинги учрашувларда омад тилайман", - деб Ҳайдаровнинг сўзларини келтириб ўтди Қўқон клуби матбуот хизмати.
Фикрлар