Баҳром Ҳайдаров: Ҳамма ҳам хато қилади

"Кучли ёмғир ёғишига қарамай беллашувга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат. Гувохи бўлганингиздек, об-ҳаво барибир ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Бундай майдонда нафақат ҳужум қилиш балки тўпни назорат қилиш ҳам мушкул. Ғалабага жуда яқин эдик. Афсуски, рақиб ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аламли дуранг дейиш мумкин.

Ушбу бахсда фақат ғалаба бизни қониқтирарди. Биргина хато қимматга тушди. Йигитлар билан хали ўйинни муҳокама қиламиз. Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Муҳими ўша хатони яна такрорламаслик. Кейинги беллашувларга тайёргарликни бошлаймиз. Руҳий тушкунликка тушиш йўқ. Олға борамиз", - деб Ҳайдаровнинг сўзларини келтириб ўтди "Нефтчи" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!