Баҳром Ҳайдаров: “Нефтчи”дек клубга ҳали ёруғ кунлар келишига ишонаман
Бугун Суперлиганинг сўнгги тури доирасида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Мураккаб мавсум ўтказдик. Ҳаммаси учун йигитларга раҳмат, барчага раҳмат! Шогирдларим қийин вазиятда бўлишимизга қарамай, ортда қолган барча беллашувларда юракдан ҳаракат қилишди. Уларга эътирозим йўқ. Бугун фақат мухлислар учун ўйнадик ва охиригача курашдик. Афсус омадимиз келмади. Қўқонликларни ғалаба билан қутлайман. Ҳаёт эса давом этади. “Нефтчи”дек буюк клуб учун ҳали яхши ва ёруғ кунлар келишига ишонаман", - дейди Ҳайдаров.
Фикрлар