Бакайоко "Челси"да кераксиз футболчига айланиши мумкин
Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича “аристократлар”нинг янги устози Маурицио Сарри “Наполи”даги шогирди Жоржиньони Лондонга олиб келгач, Бакайокони таркибда кўрмоқчи эмас.
Бундан аввалроқ эса “Севилья” 23 ёшли футболчини “Челси”дан ижарага олиб, унинг 6 млн фунтлик маошининг 90% тўлаб беришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Бакайоко “Челси” сафига ўтган йилнинг ёзида “Монако”дан келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум лондонликлар сафида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар