Бақоев: Йигитларга раҳмат
"Бугун оғир ва қизиқарли ўйин бўлди. Турнир жадвали бўйича ҳамда руҳий жиҳатдан қийин вазиятларда эдик. Бугун бекободликлар ҳам ёмон ўйин кўрсатишмади чунки улар ҳам кучли жамоалар сарасига киради. Шундай бўлсада йигитлар майдонда кучини кўрсатиб, астойдил ҳаракат қилди. Бугунги ғалаба ва ўйин учун йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Металлург жамоасига келгуси ўйинларида омад тилайман", - деди Улуғбек Бақоев.
Фикрлар