"Барса" мухлислари учун нохуш хабар

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жароҳатланди.

Мутахассислар кўригидан сўнг, Коутиньонинг чап оёғининг мушаклари шикастланганлиги маълум бўлди. 

"Барса" расмий веб-сайтининг хабар беришича, бразилиялик хавбек жамоага 2-3 ҳафта давомида ёрдам беролмайди.

Филиппе 11 ноябрьда бўлиб ўтадиган "Бетис"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши аниқ. 24 ноябрь куни "Атлетико"га қарши учрашувда футболчининг иштироки сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, Филиппе Коутиньо жорий мавсум 11 учрашувда иштирок этиб, 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди ва 1та голга ассистентлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!