“Барселона” 4 та дарвозабонни кузатмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган дарвозабон Яспер Силлессенга муносиб ўринбосар қидира бошлади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра айни дамда “кўк-анор ранглилар” Херонимо Рульи, Кун Кастельс, Ян Зоммер ва Марко Дмитрович каби посбонларга қизиқиш билдирмоқда. Катта эхтимол билан ушбу дарвозабонлардан бири Силессеннинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона”нинг асосий дарвозабони германиялик Марк-Андре Тер Штеген ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!