Бу мураббийни йўқотинг!
«Тоттенхэм» мухлислари жамоа натижаларидан жиддий норози. Шанба куни «шпорлар» яна ўз ишқибозларини ранжитди — ўз майдонида «Астон Вилла»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Лондонликлар учта гол ўтказиб юборганидан сўнггина, ўйин охирида икки бор жавоб голи урди.
Ҳисоб 0:3 бўлиб қолганидаёқ кўплаб фанатлар стадионни тарк эта бошлади. Учрашувнинг 84-дақиқасида арена атрофида уйига эрта қайтаётган томошабинлар катта гуруҳлар ҳолатида тасвирга туширилган кадрлар пайдо бўлди.
Стадионда қолганлар эса норозиликни очиқ билдиришга улгурди. Трибуналардан Роберто де Дзербини бош мураббийлик лавозимидан озод этишни талаб қилган чақириқлар янгради.
«Тоттенҳэм» ҳозирча икки очко билан Премьер-лига жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар