“Барселона” 75 йилдан буён қилмаган “ишини” қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кеча “Барселона” Чемпионлар лигаси чорак финал босқичи доирасида сафарда “Рома” меҳмони бўлди. Гарчи дастлабки ўйинда 4:1 ҳисобида каталонияликлар ғалаба қозонишган бўлишсада, жавоб баҳсида қайд этилган 3:0 ҳисобидаги мағлубият уларни ярим финал йўлланмасидан мосуво қилди.

Эътиборлиси, “Барселона” ўз тарихида иккинчи марта дастлабки ўйинда 3та тўп фарқига эга бўла туриб имкониятни бой берди. Аниқроғи, “кўк-анор ранглилар” 1943 йил Испания кубоги доирасида “Реал”ни ўз майдонида 3:0 ҳисобида таслим этишган, жавоб баҳсида эса 11:1 ҳисобида шармандали мағлубиятни қабул қилиб олишган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” сўнгги уч мавсумдан буён ЕЧЛ чорак финалидан нарига ўта олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!