"Барселона" Гомешни АҚШга олиб кетмади

Португалиялик ярим ҳимоячи Андре Гомеш “Барселона”нинг АҚШда ўтказиладиган  мавсумолди йиғинига борадиган футболчилар рўйхатига киритилмади.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” Гомешни янги мавсумда ўз режаларига киритишмаяпти ва шу боис уни трансферга қўйишган. Каталонияликлар Гомешни камида 22 млн еврога пуллашни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 31та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!