"Барселона" ПСВ тўпурари билан алоқага чиқди

Эйндховеннинг ПСВ клуби вингери Ирвинг Лосано Европа грандларининг диққатини ўзига қаратмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли мексикалик бўлажак футбол юлдузи «Атлетико», «Манчестер Юнайтед», «Боруссия» Дортмунд ва «Барселона» каби жамоаларнинг қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Маълумотларга қараганда каталонияликлар аллақачон бу борада Лосанонинг агети билан боғланишга ҳам улгуришган.

Ўтган масум ПСВ сафида 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган Лосано бу мавсум ҳозирча 4та ўйинда 2та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!