“Барселона” дарвозабони учун АПЛнинг 2 гранди жиддий кураш бошлади
Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Яспер Силлессен фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Express нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли голландиялик посбоннинг хизматларига "Ливерпуль" ва "Челси" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Ўз навбатида Силлессен ҳам ушбу таклифлардан бирини қабул қилишга тайёр.
Айтиш лозимки, мерсисайдликлар Силлессенни яқинда “Рома”дан сотиб олинган Алиссонга ўринбосар сифатида қараётган бўлса, “аристократлар” уни асосий дарвозабонга айлантиришга тайёр.
Фикрлар