"Барселона"даги бразилияликлар сони яна биттага кўпайиши мумкин
“Ливерпуль” форварди Роберто Фирмино “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
El Chiringuito de Jugones нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларини “кўк-анор ранглилар” раҳбариятига унинг ҳамюрти Филиппе Коутиньо тавсия қилган.
Эслатиб ўтиш лозимки, Коутиньо ва Фирмино ўз вақтида “Ливерпул”да ҳам бирга тўп суришган. Агар “Барселона” Фирминони сотиб олса, у жамоадан кетиши кутилаётган уругвайлик форвард Луис Суареснинг ўрнини эгаллайди.
Фикрлар