"Барселона"га "Тоттенхэм" ҳимоячиси керак

“Тоттенхэм” ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд фаолиятини “Барселона” клубида давом эттириши мумкин, дея хабар беради Британия ОАВ.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, футболчига шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирмоқда. “Барселона”да эса яна бошқа вариантлар ҳам бор. У “Аякс” ҳимоячиси Маттейс де Лигт.

29 ёшли бельгиялик футболчининг лондонликлар билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. “Тоттенхэм” уни қишки трансферлар мавсумида товон пулисиз сотиб юбориши мумкин. Агар келишув бир йилга узайтириладиган бўлса, ёзги трансферлар мавсумининг сўнгги икки ҳафтасида уни 28 миллион еврога харид қилиш мумкин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!