"Барселона"ни енган "Бетис" бош мураббийи билан шартномани узайтирмоқчи

Испаниянинг “Бетис” клуби бош мураббий Кике Сетьен билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Informa Betis нашри тарқатган хабарга кўра 60 ёшли мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Аммо, “Бетис” ушбу мутахассис билан узоқ йиллик келишув имзоламоқчи. Бу борада клуб вакиллари ва мураббий ўртасида ҳозирча бир марта учрашув ўтказишди. Аммо шунга қарамай “Бетис” раҳбариятининг ушбу таклифи Сетьенда ҳам жиддий қизиқиш пайдо қилди ва у бир неча йил ушбу клубда ишлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Бетис” Ла Лиганинг ўтган турида сафарда “Барселона”ни 4:3 ҳисобида сенсацион тарзда енган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!