"Барселона"нинг 2 нафар футболчиси "Эвертон"да тиббий кўрикдан ўтмоқда

“Барселона” клуби ҳимоячиси Йерри Мина ҳамда ярим ҳимоячиси Андре Гомешлар “Эвертон”га кўчиб ўтишга жуда яқин туришибди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра ҳар иккала футболчи ҳам айни дамда янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтишмоқда. Яқин соатлар ичида эса трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Унга кўра мерсисайдликлар Минани тахминан 30-35 млн евро эвазига сотиб олишса, Гомешни 1 йилга ижарага олишади.

Эслатиб ўтамиз, “Эвертон” бундан аввалроқ “Барселона”дан 20 млн евро эвазига франциялик ҳимоячи Люка Динни харид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!