"Барселона"нинг собиқ футболчиси фаолиятини Японияда давом эттиради

Япониянинг "Саган Тосу" клуби "Барселона"нинг собиқ футболчиси Исаак Куэнки билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 27 ёшли испаниялик футболчи ҳозирди эркин агент ҳисобланади. Шу боис у япон клубига мутлақо текинга тушиши мумкин. У айни дамда шартнома имзолаш учун Японияга кетиб келган.

Эслатиб ўтамиз, "Саган Тосу" сафида яна бир испаниялик футбол юлдузи – Фернандо Торрес ҳам тўп суради.

Маълумот учун, Куэнки фаолияти давомида "Барселона", "Сабадель", "Аякс", "Депортиво", "Бурсаспор", "Гранада" ва "Хапоэль" клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!