"Бавария" Бундеслига тўпурарини сотиб олмоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Айнтрахт" форварди Лука Йовични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Бироқ, бу трансфер жорий мавсум якунига етгачгина амалга оширилиши мумкин. Чунки, франкфуртликлар айни дамда тўпурар бўлиб турган 20 ёшли босниялик футболчини  мавсум ярмида қўйиб юбормасликлари аниқ. Қолаверса, Йович асли “Бенфика” футболчиси ҳисобланади. “Айнтархт” уни бир мавсумга ижарага олган.

Маълумот учун, Йович жорий мавсум Бундеслигада жами 9та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 9та гол уришга эришди. У ҳозирда чемпионат тўпурари ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию