"Бавария" Германия терма жамоаси аъзосини оммага таништирди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби мавсумлар оралиғида жамоага келиб қўшилган ярим ҳимоячи Леон Горетцкани расман оммага таништирди.

Таъкидлаш керакки, 23 ёшли Германия терма жамоаси аъзоси “Шальке” билан амалдаги шартномаси тугагач мюнхенликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва “Бавария” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Горетцка “Шальке” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида гельзенкирхенликлар сафида жами 147та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 19та гол ёздириб қўйишга эришган. Германия терма жамоасида эса 16та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 6та гол уришга муваффақ бўлган. Унинг тахминий трансфер нархи 40 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!