Ўзбекистон терма жамоаси таъсири: Қўшнилар ҳам жаҳон чемпионатига чиқмоқчи!
Туркманистон терма жамоаси, “Ахал” ва Литванинг “Дайнава” клуби собиқ бош мураббийи, ҳозир “Аркадаг” жамоасини бошқараётган Мерген Оразов Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштироки ва турнирдаги Осиё жамоаларининг умумий савияси ҳақида фикр билдирди.
Таниқли мураббийнинг фикр-мулоҳазаларини Eurasia Football нашри келтирди.
- Аввало, Ўзбекистон миллий терма жамоасини табрикламоқчиман. Шундай даражага чиқишнинг ўзиёқ мамлакатда катта ишлар амалга оширилаётганини кўрсатади, - деди Мерген Оразов.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг муваффақияти нафақат мамлакатнинг ўзи, балки бутун минтақа учун ҳам катта аҳамиятга эга.
- Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақияти барчамизга умид берди – бир кун келиб, бизнинг мамлакатимиз ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олиши мумкин. Энди эса, Ўзбекистон учун энг муҳими – бу муваффақиятни янада мустаҳкамлаш ва ўз олдига мунтазам равишда жаҳон чемпионатларига йўлланма олиш вазифасини қўйишдир.
Менимча, биз ҳам тўғри йўналишда ҳаракат қиляпмиз. Албатта, бу жараён тезроқ кечишини истардик, чунки бошқа мамлакатлар ҳам бир жойда тўхтаб тургани йўқ, - деди Туркманистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи.
Осиё жамоаларининг умумий иштироки ҳақида гапирар экан, Оразов уларнинг ўйинини муваффақиятсиз, деб ҳисобламаслигини айтди.
- Бундай юқори даражада кўп нарсани майда жиҳатлар ҳал қилади – ўйин шиддати, босим остида ўйнаш тажрибаси, доимий концентрация ва голли вазиятлардан фойдаланиш сифати. Осиё футболи ривожланяпти, аммо жаҳоннинг етакчи терма жамоалари билан доимий рақобат қилиш учун ички чемпионатларни янада ривожлантириш, энг юқори савиядаги учрашувларда мунтазам иштирок этиш ва Европа чемпионатларида тўп сураётган футболчилар сонини кўпайтириш зарур, - Мерген Оразов.
Оразовнинг қўшимча қилишича, мундиалнинг айрим учрашувларда Осиё терма жамоаларига бироз омад етишмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этди. Фабио Каннаваро шогирдлари гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам мағлуб бўлишди: Колумбияга – 1:3, Португалияга – 0:5 ва Конго Демократик Республикасига – 1:3. Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 2:11 тўплар нисбати билан якунлади.
Ҳусанов энди Осиёда ўйнайди
Мундиалда Ҳусанов билан тўқнашган Роналду Абдуқодирга нималар дегани ошкор бўлди
Мудиалдан кейин Ўзбекистонга жиддий тавсия берилди
Ўзбекистон футболчиси мундиалдаги омадсизликдан кейин терма жамоадан кетди
Шомуродов мундиалдаги омадсизлик сабабларини келтириб ташлади

Фикрлар