"Бавария" Роббен ва Рибери билан шартномани узайтиради

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге ёзда шартномаси якунига етадиган жамоанинг тажрибали футболчилари ҳисобланган Франк Рибери ҳамда Арьен Роббенлар билан келишувни узайтирилиши ҳақида айтиб ўтди.

“Шартномани узайтиришга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Боиси, бу футболчилар жамоамизнинг кўплаб ютуқларга эришишида ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишган. Биз улар билан бу борада келишиб олганмиз ва яқин орада шартнома имзолаймиз. Энг муҳими ушбу футболчилар айни дамда ажойиб ўйин кўрсатишмоқда”, - дейди Румменигге.

Маълумот учун, Рибери “Бавария” сафида 2007 йилдан буён, Роббен эса 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!