"Бавария" етакчиларидан бири "Ливерпул"га қарши жавоб баҳсида иштирок этмайди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Йозуа Киммих "Ливерпул"га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида иштирок эта олмайди.

Гап шундаки Киммих кеча “Энфилд”да бўлган ўйинда рақиб ҳужумчиси Садио Манега нисбатан ишлатган қўполлиги учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди ва шу тариқа унинг турнирдаги  сариқ карточкалар сони 3тага етгани туфайли кейинги ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” – “Ливерпуль” учрашуви 13 март куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Киммих жорий мавсум немис гранди сафида жами 33та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!