"Бавария" президенти: Боатенгни ПСЖга қўйиб юборишга тайёрмиз, агар...
Мюнхеннинг "Бавария" клуби президенти Ули Хёнесс жамоа ҳимоячиси Жером Боатенгнинг ПСЖга ўтиши борасидаги хабарларга аниқлик қиритиб ўтди.
“Боатенг бизга жамоадан кетмоқчилигини айтди. Ўз навбатида агар ПСЖ биз сўраган маблағни тўласа, биз уни қўйиб юборишга тайёрмиз. Агар Боатенг таркибимизда қолса, биз бундан фақат хурсанд бўламиз”, - дейди Хёнесс.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” 29 ёшли Боатенгни 35 миллион еврога сотишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар