"Бавария"нинг асосий футболчиларидан бири жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин

"Бавария" клуби бош мураббийи Нико Ковач кеча "Айнтрахт"га (5:0) қарши бўлиб ўтган Германия Суперкубоги баҳсида жароҳат олган ҳимоячи Давид Алабанинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

“Алабанинг жароҳати бу энг ёмон хабар бўлди. Ҳозирча унинг жароҳати қанчалик жиддий экани бизга қоронғу. Зарба унинг тиззасига берилди. Бу у қадар жиддий нарса эмаслигига умид қиламиз. Тез орада у тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади”, - дейди хорватиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!