"Бавария"нинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Серж Гнабри жамоанинг ўтган ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, 23 ёшли германиялик футболчи ўтган ой “Бавария” сафида жами 3та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Гнабри жорий мавсум жами 17та ўйинда иштирок этди ва 3та гол киритиб, яна 3та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!