Бахтиёр Ашурматов: Қийин ўйин гувоҳига айландик

Суперлига 28-туридан ўрин олган “Нефтчи” – АГМК (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдирди:

- Қийин ўйин гувоҳига айландик. Кубок финалида ўйнаган футболчиларга бироз дам бермай хато қилдим шекилли. Зеро улардаги чарчоқ ва финалдаги ғалаба кайфияти майдонда ўз таъсирини кўрсатди.

“Нефтчи” жамоаси ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Жамоамиз бир киши кам бўлиб қолган бўлса-да, якунда дуранг қайд этиб, характер намойиш эта олди, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!