Бекмурод Олтибоев Хуххот Гран-присининг бронза медали соҳиби!

Хитойнинг Хуххот шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақаси ўз якунига етди. Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи рейтинг очколарини тақдим этадиган мусобақанинг сўнгги кунида терма жамоамиз аъзоси бронза медалини қўлга киритди. 

Энг оғир вазн тоифасида баҳс олиб борган Бекмурод Олтибоев ярим финалгача бўлган йўни муваффақиятли босиб ўтиб, финал остонасида имкониятни бой бериб қўйган бўлса ҳам бронза медали учун кечган баҳсгаўзини ҳар томонлама тайёрлай олди ва Олимпия ўйинлари иштирокчиси голландиялик таниқли Рой Майерни мағлубиятга учратди. 

Шу тариқа терма жамоамиз вакили Токио Олимпиадаси учун 350 рейтинг очкосини жамғаришга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!