Бенитес
Ads

"Ньюкасл" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес жорий мавсум якунлангач жамоадан кетмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Унга кўра агар “қарғалар” раҳбарияти жорий қишки трансферлар даврида испаниялик мутахассисга ваъда қилган футболчиларни сотиб олиб бермаса, истеъфога чиқади. Қайд этиш лозимки, Бенитеснинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва у юқоридаги масала бажарилмаса, ушбу келишувни узайтирмайди.

Маълумот учун, Бенитес “Ньюкасл”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Ушбу жамоа айни дамда АПЛнинг 23та тури якунларига кўра 17-ўринни эгаллаб турибди.