Бенитес қишда "Ливерпул"нинг икки нафар ҳужумчисини "Ньюкасл" таркибига жалб этмоқчи
Англиянинг "Ньюкасл" клуби мавсум стартидаги омадсиз натижалардан сўнг қишда жамоанинг ҳужум чизиғини кескин кучайтирмоқчи.
The Chronicle нашри тарқатган хабарга кўра жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес давралар оралиғида "Ливерпул"нинг икки форварди - Дивок Ориги ва Доминик Соланкеларни таркибга жалб этмоқчи.
Таъкидлаш керакки, Ориги ҳам, Соланке ҳам кучли рақобат сабаб айни дамда мерсисайдликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлишолмаяпти. Шу боис улар “Ньюкасл”дан бўладиган таклифни жон деб кўриб чиқишлари мумкин.
Фикрлар