Бернд Штанге: Ўзбекистон биздан бундай ўйинни кутмаганди

Ўзбекистон-Сурия ўртоқлик учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Сурия бош мураббийи Бернд Штанге иштирок этди.
- Ўйинга тўхталиб ўтсам, биз меҳмонда ўйнаган бўлсак ҳам 80 фоиз бизнинг жамоа тўпни ўзида сақлаб турди. Бу ўйиндан ғалаба кутган бўлсак ҳам, афсуски дурангга имзо чекдик. Ўйин давомида ташаббус биз томонда бўлса ҳам ўйин охирида сусткашликка йўл қўйдик.  Мутахассис сифатида Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида фаворитларга қарши яхши ўйин кўрсатишига умид қиламан. Бернд Штанге: Биз Сурияга кўтаринки кайфиятда йўл оламиз, чунки эндиликда ўзбек халқи бизни яхши терма жамоа сифатида эслашади. Биз ўйин бошиданоқ тўпга ишонч билан эгалик қила бошладик. Ўзбекистонлик футболчилар биздан бундай ўйин услубини кутишмаган эди, - дейди 70 ёшли мутахассис ўз сўзида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!