Бикмаев, Безерра ва Иброҳимов йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлик қилмоқда

Ташкилот мазкур тақдирлаш маросимидаги номинацияларни эълон қилиб бормоқда. Навбат йилнинг энг яхши футболчисига етиб келди. Мазкур мукофот учун Марат Бикмаев, Тиаго Безерра ва Жавлон Иброҳимовлар даъвогарлик қилмоқда.

Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзод – МАРАТ БИКМАЕВ (“ЛОКОМОТИВ”)

“Локомотив” жамоаси ҳужумчиси – Марат Бикмаев худди 2017 йилда бўлгани каби 2018 мавсумда ҳам барқарор ўйин кўрсатди. Маҳоратли ўйинчи 29 та ўйинда майдонга тушиб, 14 марта рақиблари дарвозасини ишғол этди ва “Локомотив” таркибида мамлакат чемпионати олтин медалларига эга чиқди.


Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзод – ТИАГО БЕЗЕРРА (“ПАХТАКОР”)

Тиаго Безерра ортда қолган мавсумда “Пахтакор” жамоасининг энг асосий фигураси сифатида гавдаланди ва PEPSI Суперлига-2018 давомида 17 та гол киритиб, чемпионат тўпурари бўлишга муваффақ бўлди. Қолаверса, “Пахтакор” жамоасининг кумуш медалларига эга чиқишида салмоқли хисса қўшди.


Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзод – ЖАВЛОН ИБРОҲИМОВ (“БУНЁДКОР”)

Ушбу футболчи 2018 мавсумда “Бунёдкор” жамоасининг ҳар жабҳада етакчиси бўлди ва 27 та ўйинда майдонга тушиб, 11 бора рақиблари дарвозасини аниқ нишонга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!