Биласизми? А Серия клублари бу ёз трансферлар учун 1,14 млрд евро сарфлашди, АПЛ клублари эса 1,42 млрд
Италия А Серия клублари бу ёз ўз тарихларида энг катта маблағни сарфлашди ва ўз рекордини янгилашди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра А Сериянинг 20та жамоаси жорий ёзги трансферлар даврида жами 1,14 миллиард евро сарфлашган. Таққослаш учун, ушбу кўрсатгич 2017 йилда 907 млн, 2014 йил эса 335 миллион еврони ташкил этган.
Маълумотларга кўра бу ёз Англия премьер-лигаси жамоалари трансферлар учун ҳозирча энг кўп маблағ сарфлашган - 1,42 миллиард евро.

Фикрлар