
Биласизми: Жафар Ирисметов ва Улуғбек Бақоев Қозоғистон кубоги тарихидаги энг яхши тўпурарлардан биридир
Kazfootbal.kz сайти Қозоғистон кубоги тарихида энг кўп гол киритган футболчилар номини маълум қилди.
Эътиборли жиҳати, улар орасида ҳамюртларимиз ҳам ўрин эгаллашган.
Жумладан, Жафар Ирисметов Қозоғистоннинг “Қайрат”, “Олма-Ота” ва “Актобе” жамоалари сафида кубок баҳсларида 14 та гол киритишга муваффақ бўлган ва умумий жадвалда 11-13-ўринларни бўлишиб турибди.
Бугунги кунда “Бухоро”га мураббийлик қилаётган Улуғбек Бақоев эса “Тобол” ва “Иртиш” жамоалари сафида кубок ўйинларида 10 та тўп киритишга эришган.
Умумий рўйхатни эса 23 тадан голга эга бўлган Андрей Финонченко ҳамда Мурат Тлешевлар бошқариб туришибди.
Қозоғистон кубоги тарихида энг кўп гол киритган футболчилар
1-2. (1-2) Андрей ФИНОНЧЕНКО – 23 та гол
1-2. (1-2) Мурат ТЛЕШЕВ – 23
3-4. (3-4) Олег ЛИТВИНЕНКО – 20
3-4. (3-4) Нуркен МАЗБАЕВ – 20
5-7. (5-6) Владимир ЛОГИНОВ – 17
…
11-13. (11-13) Жафар ИРИСМЕТОВ – 14
22-27. (21-27) Улугбек Бақоев – 10.
Фикрлар