105 миллион евро! “Ливерпуль” икки ўйинчисини бир жамоага сотади

CHERY AUTO

“Ливерпуль” бош мураббий Арне Слотга керак бўлмай қолган икки нафар қимматбаҳо футболчидан бир уринишда қутилишга яқин турибди.

Tecno

TEAMtalk ва La Repubblica каби нуфузли манбаларнинг ёзишича, А Серияда ғолиб чиққан “Наполи” раҳбарияти Англия чемпионларидан Дарвин Нуньес ва Федерико Кьезани сотиб олиб, жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришга тайёр.

Мерсисайдликлар катта маош оладиган бу икки футболчини умумий ҳисобда 105 миллион евро эвазига Италияга жўнатишга рози эканини билдирган. “Наполи” бош мураббийи Антонио Конте бу ўйинчиларга шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Федерико Кьеза “Ливерпуль”га бир йил муқаддам катта умидлар билан келган эди. Италиялик футболчи Англия футболига мослаша олмади. У бор-йўғи 14 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига иккитадан гол ва ассист ёздириб қўйди.

Уругвайлик Дарвин Нуньеснинг эса, самарадорлигини Арне Слотни қониқтирмаяпти. Жисмонан бақувват ҳужумчи ўтган мавсум барча турнирларда 47 маротаба майдонга тушиб, еттитадан гол ва ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!