Файзуллаев Англия клуби нишонида!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига йўлланма олгани, Элдор Шомуродовнинг Италияда, Абдуқодир Ҳусановнинг аввал Францияда ва кейин Англияда яхши ўйнаётгани ортидан ўзбек футболчиларига Европа клубларидан эътибор қаратилишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Tecno

2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмалари учун ўтказилган минтақавий саралаш турнири қаҳрамонларидан Аббосбек Файзуллаевнинг Европанинг “топ-лигалари” кетиши масаласи жуда кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан. Аслида бу масала ҳужумкор футболчининг 2023 йил август ойида “Пахтакор”дан ЦСКАга кўчиб ўтиб, Россия Премьер-лигасида ёрқин ўйин намойиш қилганидан бери ҳар трансфер мавсумида кўтарилади.

Ҳозирга қадар, ўзбек футболчисига “Бавария”, “Парма”, “Женоа”, “Монако”, “Виллареал”,“Реал Сосьедад” каби клублардан қизиқиш бўлгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Энди бу гал Аббосбек Файзуллаев Англия Премьер-лигаси вакили “Вулверхэмптон” назарига тушгани тўғрисида ахборотлар тарқалмоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, “Вулверхэмптон” жамоаси бош мураббийи Витор Перейранинг янги мавсум учун ўз қўли билан ёзиб берган трансфер нишонлари кўрсатилган вароқ интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.   

Муҳим жиҳати шундаки, бу рўйхатда ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида Аббосбек Файзуллаевнинг номи кўрсатилган. Перейра рўйхатига бу амплуа учун асосий нишон сифатида “Хетафе”нинг нигериялик легионери Кристантус Уче кўрсатилган. Кейинги қаторда Аббосбекнинг номи турибди.

Бу вазиятни sports.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагича шарҳлади.

- Бу маълумот қай даражада тўғри билмадим, аммо мантиқ бор. Аббос амалдаги Осиёни энг яхши ёш футболчиси, миллий терма жамоанинг саралашдаги тўпурарларидан, ЦСКА билан соврин ютди.

Футболчи сифатида ҳали ўсадиган потенциали бор. Қўшимчасига, уни Москва клуби билан бир йиллик контракти қолган. У шартномани узайтирмади. Абдуқодир Ҳусанов фонида Файзуллаевни Англияга келиши нормал ҳолат. Аббоснинг кейинги жамоаси Англиядан бўлишига тилакдошмиз, - деб ёзди Улуғхўжаев.

Таъкидлаш жоизки, журналистлар Файзуллаевнинг ўзидан ҳар доим қачон Европага кўчиб ўтиши ҳақида сўрайди.

Футболчи яқиндагина мана шу саволга яна жавоб қайтарди.

- Айни пайтда мен ЦСКА футболчисиман ва амалдаги шартномам бор. Лекин ҳар доим аниқ мақсадим бўлган – Европада ўйнаш.  Худо насиб қилса, вақти келиб, Европада ўйнашни хоҳлайман. Албатта, топ-клубларда, - деди Аббосбек Файзуллаев.

21 ёшли Файзуллаев якунланган мавсумда ЦСКА таркибида барча турнирларда 39 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига учта гол ва саккизта ассист ёздириб қўйди. Легионеримиз “армиячилар” жамоасида Россия премьер-лигасининг бронза медали ва мамлакат кубогини қўлга киритди.

Бундан ташқари, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида халқаро миқёсда шу кунгача 27 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол қилган.

Ҳусанов Шомуродовни “тахт”дан ағдарди!

“Рома” Шомуродовни А Сериянинг машҳур клубига жойламоқчи!

Роналду Машариповга: Нима, сен Мессининг мухлисимисан?!
Машҳур легионеримиз жамоасини ўзгартиради!

Файзуллаев: Скаутлар аргентиналик ҳимоячини кўргани келиб, Ҳусановни олиб кетишди

Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...

Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!