Гвардиола Ҳусанов ва шогирдлари олдига қийин вазифа қўйди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола АҚШда бошланган янги форматдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Tecno

“Шаҳарликлар” мусобақанинг гуруҳ босқичида Марокашнинг “Видад”, Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” ва Италиянинг “Ювентус” жамоаси билан куч синашади.

- Бу ўта жиддий мусобақа. Ёзда бутун дунё ушбу чемпионатни кузатиб боради. Турнирда бош соврин учун курашадиган топ-даражадаги клублар кўп.

Сизларни ишонтириб айта олманки, биз ғолиб чиқиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Биз бу чемпионатда зафар қучиш учун тўп тепамиз, - деди Хосеп Гвардиола.

ФИФА томонидан ташкил қилинган нуфузли мусобақада “Манчестер Сити” таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
17/06/2025 00:36
Абдукодир Ювентусда уйнайдими