Биласизми? "Ливерпуль" жорий мавсум илк бор битта ўйинда дарвозасидан 3та гол ўтказиб юборди
Ҳозиргина Англия премьер-лигасининг 23-тури доирасида “Ливерпуль” ва “Кристал Пэлас” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Голларга бой кечган ўйинда 4:3 ҳисобида мерсисайдликлар ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, Юрген Клопп шогирдлари ушбу баҳсда мавсумда илк бор бир ўйинда ўз дарвозаларидан 3та гол ўтказиб юборишди.
Маълумот учун, “Ливерпуль” бунгача жорий мавсум кўпи билан 2та гол ўтказиб юборган эди. Бу эса “Манчестер Сити”, ПСЖ ва “Црвена Звезда” клубларига қарши ўйинларда қайд этилган эди.

Фикрлар