Биласизми? Луис Суарес 2007 йилда “Зенит”га ўтиши мумкин эди
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби собиқ спорт директори Константин Сарсаниянинг сўзларига кўра питерликлар 2007 йилда айни дамдаги жаҳоннинг энг кучли форвардларидан бири бўлган Луис Суарес билан шартнома имзолаши мумкин эди. Ўйшанда Суарес Голландиянинг “Гронинген” клубида тўп сурар эди.

“Албатта, биз ўшанда Луис Суарес ва Лисандро Лопес каби иқтидорли ҳужумчиларни сотиб олишга ҳаракат қилганмиз. Аммо, якунда ҳар иккала футболчи билан ҳам шартнома имзолай олмаганмиз”, - дейди Сарсания.

Фикрлар