Биласизми? Месси қаторасига 11 мавсумдан буён Ла Лигада 20тадан кам гол урмаяпти

Хабарингиз бор Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси кеча "Валенсия"га (2:2) қарши ўйинда дубль қайд этди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шу тариқа унинг жорий мавсумдаги голлари сони 21тага етди. Ла Лига расмий твиттери тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи чемпионат ўйинларида кетма-кет 11 мавсумдан буён 20тадан кам гол урмаяпти.

2008/09 (23)

2009/10 (34)

2010/11 (31)

2011/12 (50)

2012/13 (46)

2013/14 (28)

2014/15 (43)

2015/16 (26)

2016/17 (37)

2017/18 (34)

2018/19 (21, давом этмоқда)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!