Биласизми? Сарри ёзда "Челси"га эмас "Манчестер Сити"га келиши ҳам мумкин эди

"Манчестер Сити" раҳбарияти мавсумлар оралиғида Хосеп Гвардиола ўрнига ўринбосар тайёрлаб қўйган эди.

Daily Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” каталониялик мутахассиснинг “Этихад”да қолишига бироз шубҳа билан қарашган ва шу боис агар у “Сити” билан ҳамкорликни тўхтатганида унинг ўрнига "Наполи"нинг собиқ устози Маурицио Сарри таклиф қилишган бўлишарди.

Эслатиб ўтамиз, Сарри айни дамда “Челси”ни бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!