Биласизми? Сон Хин Мин "Тоттенхэм" сафида сўнгги 12та ўйиндан 11тасида гол уришга эришди
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Сон Хин Мин кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсидан ўрин олган “Боруссия” Дортмундга қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.
Эътиборлиси 26 ёшли кореялик футболчи “шпорлар” сафида майдонга тушган сўнгги 12та ўйинининг 11тасида рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Сон “Тоттенхэм” шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ушбу вақт ичида жами 119та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 41та гол киритди.
Фикрлар