Блашиковски Польша терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланиб олди

“Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Якуб Блашиковски Польша терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказиш борасида рекордчига айланиб олди.

Таъкидлаш керакки кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Португалияга қарши бўлиб ўтган баҳс 32 ёшли футболчи учун терма жамоа либосидаги 103-ўйин бўлди. У бу кўрсатгич борасида польшалик собиқ футболчи Михал Жевлаковни ортда қолдирди.

Блашиковскининг рекордини яхшилашга энг яқин турган футболчи бу Роберт Левандовски ҳисобланади. “Бавария” форварди ҳисобида ҳозирча 100та ўйин мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!