Блаттер ЖЧ-2018ни кўриш учун Россияга келади, уни шахсан Путин таклиф қилди

CHERY AUTO

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер келгуси йил Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ташриф буюради.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 81 ёшли швейцариялик собиқ раҳбар мундиалга шахсан мамлакат президенти Владимир Путиннинг таклифига кўра келади.

Эслатиб ўтамиз, Блаттер коррупция билан боғлиқ можаролар сабаб 2015 йил ФИФА президентлиги лавозимидан кетган эди.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 мусобақалари келгуси йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!