Боатенгнинг трансфери МЮга 45 млн фунтга тушиши мумкин

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг “Манчестер Юнайтед”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар ва мюнхенликлар вакиллари 29 ёшли футболчининг трансфери юзасидан ўзаро музокаралар ўтказишган. Унга кўра МЮ Боатенгни 45 млн фунтга сотиб олишга умид қилмоқда.

Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам бошқа жамоага ўтишга қарши эмас. Фақат у бу борада ўзи учун ҳам маъқул таклифни қабул қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Боатенг учун шунингдек Франциянинг ПСЖ клуби ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!