Боксчи қизларимиз Қозоғистонда шоҳсупага кўтарилди

  • 9 декабрь, 2018, 13:21
  • 0
  • Бокс

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида 2001-2002, 2003-2004-йилларда туғилган қизлар ўртасида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Россия ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий М.Хайрудинов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирда жами 150 нафар зиёд чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Сабина Бобоқулова (48 кг), Нигина Ўктамова (50 кг) ҳамда Хадича Абдуллаевалар (75 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Насиба Хайруллаева ўз вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!