Боксчиларимиз Қирғизистонда ғалаба қозонди

  • 31 октябрь, 2018, 09:35
  • 0
  • Бокс

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бокс бўйича Қўчқорбек Алимжонов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилди.

Мазкур мусобақанинг вазни 81 килограмм бўлган боксчилар ўртасидаги финал баҳсида икки ҳамюртимиз – Иброҳим Ортиқов ва Азимжон Абдуллаев рингга кўтарилди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда Иброҳимжоннинг қўли баланд келди.

Вазни 52 килограмм бўлган Бекзод Турдиалиев турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи баҳсида мезбонлар вакили Достон Уматбековни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, мазкур мусобақада ўз вазн тоифаларида финалга қадар муваффақиятли иштирок этган Илҳом Исмоилов, Алишер Бурҳонов, Темурбек Деҳқонов ўз вазнларида  кумуш медални қўлга киритган бўлса, яна бир вакилимиз П.Ҳабибуллаев бронза медаль билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!