Боксчиларимиз жаҳон чемпионатида тўртта медални қўлга киритди
Бугун, 26 ноябр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги 20-жаҳон чемпионатининг финал беллашувлари бўлиб ўтди.
Дунёнинг 75 давлатидан 417 нафар ёш чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун кураш олиб борган мусобақада терма жамоамиз тўлиқ таркиб ташриф буюрди. Шулардан тўрт нафар боксчимиз медаллар билан тақдирланди. Шунқор Абдурасулов (56 кг.), Шоҳруҳ Раҳимов (91 кг.) ва Отабек Холматов (52 кг.) бронза медалларини қўлга киритган бўлса, 60 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Билолбек Мирзараҳимов финалгача етиб келди.
Билолбекка америкалик Деланте Жонсонга қарши кечган беллашувда бироз омад етишмади ва мусобақанинг кумуш медали билан тақдирланди.
Шундай қилиб, ушбу жаҳон чемпионатида вакилларимиз 3 бронза ва 1 кумуш медалини қўлга киритишди.
Фикрлар